Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Грэмми – 2018» ғолиблари аниқланди

«Грэмми – 2018» ғолиблари аниқланди

«Грэмми – 2018» ғолиблари

Фото: «Starmedia.com»

Якшанба куни АҚШда «Грэмми» мукофотининг 60-юбилей маросими бўлиб ўтди. Концерт дастурида Рианна, Леди Гага каби қўшиқчилар чиқиш қилишди.

Бруно Марс «Грэмми»нинг олтита номинациясида иштирок этди. Улардан учтасида ғолиб бўлди: «Йил қўшиғи», «Йил ёзуви», «Йил албоми».

Кендрик Ламар «Энг яхши реп албом», Алессия Кара «Энг яхши дебют» мукофотига лойиқ кўрилди. «Энг яхши саундтрек» деб «Ла Ла Ленд» филмидаги қўшиқ танланди. «Энг яхши лотинамерикача албом»га Шакиранинг «Эл Дорадо» албоми лойиқ топилди. Рианна ва Кендрик Ламарнинг «Лойалти» қўшиғи эса «Энг яхши реп дуэт» бўлди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг