Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий чалган пианино, Амирий ва Нодира тўпламлари. Қўқондаги «Буюк алломалар музейи»га фотосаёҳат

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий чалган пианино, Амирий ва Нодира тўпламлари. Қўқондаги «Буюк алломалар музейи»га фотосаёҳат

Фото:«Xabar.uz»

Қўқон шаҳрида жойлашган «Буюк алломалар музейи» ўзига хос муҳитга эга, ўзбек халқининг машҳур тарихий вакиллари меросини ўзида жамлаган маскан саналади. 

Ушбу музей икки қаватдан иборат. Биринчи қаватда ўрта асрлар уйғониш даври, Темурийлар ва хонликлар даврида яшаган алломалар, шоирлар ва сиёсий арбоблар мерослари улар ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Жумладан, 1883 йилда алломаларнинг ҳаракати билан Санкт-Петербургда чоп этилган қадимий куфий ёзуви асосида  ёзилган Қуръони Каримнинг Ёсин сураси факсимилеси, устурлоб (жойнинг географик координаталарини, юздузларнинг чиқиш ва ботиш пайтини аниқлашда ишлатиладиган кўчма астрономик асбоб), Яссавий, Замахшарий, Амирий, Увайсий, Нодира каби аллома ва ижодкорлари тўпламлари шулар жумласидан. 

Иккинчи қаватдан эса жадидлар мероси ўрин олган. Масалан  Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий чалган пианино ҳам музейда мавжуд. 

«Xabar.uz» мухбирлари ушбу музейдан фотожамланма тайёрлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг