Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндча «Форрест Гамп»да бош ролни ким ўйнайди?

Ҳиндча «Форрест Гамп»да бош ролни ким ўйнайди?

«Форрест Гамп» фильмидан кадр

Ҳиндистонда 2019 йилнинг кузида машҳур «Форрест Гамп» фильмининг ҳиндча талқинини суратга олиш бошланади. Бу ҳақда «Hollywood Reporter» ёзмоқда.

Ҳолливуднинг  «Форрест Гамп»и олтита «Оскар»га сазовор бўлган: жумладан, энг яхши фильм, энг яхши режиссёр, энг яхши эркак роли.

Ҳиндлар олаётган фильмда бош ролни актёр ва режиссёр Амир Хон ўйнайди. Америкаликларнинг «Форрест Гамп»ида бош ролни Том Ҳэнкс қиёмига етказиб ижро этганидан кўпчилик хабардор, албатта.

Янги фильм режиссёри — ҳинд постановкачиси Адваит Чандан. 1994 йилдаги фильмни эса Роберт Земекис суратга олган.

Дарвоқе, «Форрест Гамп-2»га ҳиндлар ном ҳам топиб қўйишган: «Лаъл Сингҳ Чадҳа» («Lal Singh Chadha»).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг