Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IQ кўрсаткичи энг юқори актёрлар (фото)

IQ кўрсаткичи энг юқори актёрлар (фото)

«Барчасини эслаш» фильмидан кадр

Шоу-бизнес вакиллари ҳақида гап кетганида, тўғриси, ҳар доим ҳам ўта ақлли одамлар кўз ўнгимизга келавермайди. Айниқса, айрим қўшиқчи ва артистларнинг хурмача қилиқларини кўраверганингдан кейин... Бироқ унча-мунчасига дарс бера оладиган яна бир тоифа машҳурлар борки, уларнинг заковатига чиндан ҳам қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Арнольд Шварценеггер

Кинода бу актёрга кўпинча қўли калласидан тез ишлайдиган индамас қаҳрамонларни ўйнашни беришган. Аммо билиб қўйинг, Шварценеггернинг IQ  кўрсаткичи — 135. Мисол учун кўпчилик одамларнинг «айкю»си 90-110 оралиғида бўлади.


Натали Портман

Болалигида «Леон» фильмида ўйнаб юлдузга айланган Натали Портманнинг IQ кўрсаткичи 140 га тенг. Актриса нақ олтита тилда сўзлаша олади.


Мадонна

Шов-шувли чиқишлари билан ном қозонган Мадонна мактабда фақат аълога ўқиган экан. Унинг ҳам IQ кўрсаткичи — 140.


Шэрон Стоун

«Асосий инстинкт» фильми орқали кўпроқ танилган бу актрисанинг интеллект кўрсаткичи жуда юқори. Голливуднинг энг ақлли юлдузлари қаторида турувчи Стоуннинг IQ даражаси — 153.


Роуэн Аткинсон

Ҳа, кутилмаганда ўзига хос бу рейтинг етакчиси ҳаммамизга таниш Жаноб Бин бўлиб чиқди. Аммо билиб қўйинг, Аткинсон фақат саҳнада, кинодагина довдир, овсар...

Роуэн Аткинсон актёрликкача университетда электромеханиклик йўналишида таҳсил олган. Унинг  IQ кўрсаткичи — 178. Ким бўлсин, балки Жаноб Бинни деб дунё буюк бир олимсиз қолгандир...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг