Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов хотирасига бағишланган танлов ғолиблари тақдирланди

Ислом Каримов хотирасига бағишланган танлов ғолиблари тақдирланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 20 февраль куни Самарқанд вилоят матбуот марказида Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ва Самарқанд вилоят ҳокимияти ҳамкорлигида ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ «Ислом Каримов ҳақида хотиралар» мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловга ўтган йили Биринчи Президент ҳақидаги мақолалари билан вилоятда фаолият юритаётган кўплаб қаламкашлар иштирок этишган эди.

Маросимда Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев, Самарқанд вилоят ҳокимияти матбуот хизмати раҳбари Манноп Ибодуллаев иштирок этишди.

Табдирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев Биринчи Президент ҳақида мақола ёзган барча журналистларга ташаккурлар изҳор қилди.

Сўнг ғолиблар тақдирланди. Биринчи ўринга Жомбой туманидан тиббиёт фанлари доктори Акбар Имомов ёзган хотира китоби, иккинчи ўринга Оқдарё туманида истиқомат қилувчи матбуот фахрийси Ойгул Маматова ва Самарқанд шаҳридан матбуот фахрийси Амрилло Аҳмедовнинг мақолалари, учинчи ўринга Самарқанд шаҳридан ўқитувчи Гулмира Ҳалимова ва матбуот фахрийси Облақул Усмонқуловнинг мақолалари лойиқ топилди.

Булунғурлик Холбой Қосимов, қўшработлик Нормўмин Усмонов, каттақўрғонлик ўқитувчи Азиза Боймуродова, пахтачилик Иззатулла Норқувватов, иштихонлик Убайдулла Турдиев, каттақўрғонлик ҳарбий Ғулом Ражабов, Самарқанд шаҳридан Алишер Тоиров, нарпайлик Абдуҳошим Зиёдов рағбатлантирувчи мукофотлар соҳиби бўлишди.

Ушбу сатрлар муаллифи, камтарин хизматкорингиз Каримберди Тўрамурод ҳам рағбатлантирилганлар ичида бўлди.

Каримберди Тўрамурод

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг