Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбул санъат ва маданият маркази қайта очилди (фото)

Истанбул санъат ва маданият маркази қайта очилди (фото)

Истанбулдаги Отатурк маданият маркази 2021 йил 29 октябрь, Туркия Республикасининг 98 йиллиги муносабати билан санъат ихлосмандлари учун ўз эшикларини қайта очди. Маҳаллий аҳоли томонидан Ататурк Култур Меркези (қисқача AКМ) номи билан машҳур бўлган, янги қурилиб фойдаланишга топширилган замонавий иншоот ўзининг олдинги, рамзий дизайнини эслатади.


AКМ, Маданият ва туризм вазирлигининг Туркияда бугунги кунга қадар амалга оширилган энг катта санъат ва маданият лойиҳаларидан бири бўлиб, Бейўғлу Маданият Йўналишининг энг муҳим сармояларидан ҳисобланади. Марказ маданият хиёбонининг бошланишини белгилайди ва унинг қайта очилиши Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Халқаро Бейўғлу Маданият Йўналиши фестивалини бошлаб беради.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Маданият ва Туризм Вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбул Отатурк номидаги маданият марказининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Маросимда, шунингдек, бизнес, санъат ва академик соҳанинг таниқли намоёндалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳам қатнашди.


Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан 2 миллиард лиралик маблағ эвазига 2,5 йил ичида тўлиқ реконструкция қилинган AКМ энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган 49000 м²лик ва 2040 ўринли опера театри йил давомида ташриф буюрувчиларни кутиб олади. Марказда, шунингдек, майдони 16,300 м² бўлган ва 802 кишига мўлжалланган театр зали, 410 м² AКМ галереяси ва AКМ кўп мақсадли зали мавжуд.

Юқорида айтиб ўтилган заллардан ташқари, AКМ тахминан 100 000 квадрат метрлик ёпиқ майдонга ҳам эга. Ушбу ёпиқ майдон мусиқа, санъат, архитектура ва дизайн каби ихтисослаштирилган мавзулардаги галерея, кўп мақсадли хона, болалар ижодиёти маркази, мусиқа платформаси, овоз ёзиш студияси ва ахборот маркази сифатида яратилган кутубхонадан иборат.


Янгиланган мажмуа, шунингдек, AКМ Ешилчам кинотеатри ва Дизайн дўкони, машғулотлар учун майдончалар, солист ва оркестр хоналари, ресторанлар, кафетерия, китоб кафелари, устахоналар, маъмурий ва техник бўлимларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг