Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда музейлар бир йилда 20 кун бепул хизмат кўрсатади

Италияда музейлар бир йилда 20 кун бепул хизмат кўрсатади

Фото: «GidTravel»

Италия маданият вазирлиги 2019 йилда давлат музейлари 20 кун бепул хизмат кўрсатишини эълон қилди. Бу ҳақда «Европульс» хабар берди.

Италияга боришни истаганлар 4—10 март кунларини мўлжалга олиб қўйишгани маъқул — шу кунлари мамлакат бўйлаб давлат музейлари текинга ишлайди. Қолган бепул кунларни музейларнинг ўзлари белгилайди. Шу пайтгача Италияда йилига 12 кун давлат музейларига кириш бепул эди.

Яна бир янгилик шундаки, 2019 йилдан барча давлат музейларига кириш чипталари 18—25 ёшлилар учун 2 евро қилиб белгиланган.

Италияда 18 ёшгача бўлганлар ва санъатни ўрганувчилар музейларга доим бепул киришлари мумкин. Музейлар мутасаддилари ҳам қўл қовуштириб туришгани йўқ: масалан, 8 март куни мамлакатдаги барча музейлар хотин-қизлар учун бепул хизмат кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг