Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жек Николсоннинг машҳур болтаси 175 минг долларга сотилди

Жек Николсоннинг машҳур болтаси 175 минг долларга сотилди

«Шуъла» фильмидан кадр.

АҚШдаги аукционда Жек Николсоннинг қаҳрамонига («Шуъла», 1980) тегишли болта сотилди. Болта саҳнасини киноасарни томоша қилганлар унутмасликлари аниқ.

Болтани савдога Gotta Have Rock and Roll аукционлар уйи қўйди. TMZ портали ёзишича, болта 140 минг долларга сотилди, комиссия тўловлари билан янги эгасига 175 минг долларга тушди.

Кимошдида 12 киши Николсоннинг болтасига харидор бўлди. Якуний нархни «Шуъла» фильмининг ашаддий мухлиси — муваффақиятли тадбиркор айтди.

Кинода Николсон эшикларни бузиб юрган болта аслида резина ва пенопластдан ясалган.

«Шуъла» — ёзувчи Стивен Кинг романи асосида кинорежиссёр Стенли Кубрик 1980 йилда суратга олган хоррор жанридаги фильм. Бош ролларни Жек Николсон, Шелли Дювал ва Дэнни Ллойдлар ижро этган ушбу фильм жуда оммалашган, ҳанузгача ушбу жанрдаги энг яхши киноасарлардан саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг