Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кэмерон «Титаник» филми якунига изоҳ берди

Кэмерон «Титаник» филми якунига изоҳ берди

«Титаник» филмидан лавҳа

Фото: «Aif.ru»20th Century Fox

«Титаник» филмининг мухлислари 20 йилдан бери нега бош қаҳрамонларнинг иккиси ҳам омон қолмаганини сўрашади. Режиссёр Жеймс Кэмерон «Vanity Fair» нашрига берган интерьюсида мухлисларнинг азалий саволига ниҳоят нуқта қўйди.

Кўплаб томошабинлар Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо ёғоч қопламасига бемалол сиғишлари ва Жек ҳам тирик қолиши мумкинлигини таъкидлашади. Аммо Кэмерон у бир неча кун давомида уч соат давомида фақат бир кишини кўтариб туришга қодир ёғоч қопламани излаш билан банд бўлган. У Жек ўлиши кераклиги, сабаби фильм ниҳояси айрилик ва ўлим билан якунланиши назарда тутилганини айтди.

Режиссёр агар Жек сувда чўкиб кетмаган тақдирда ҳам устига тутунли труба тушиб барибир вафот этишини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, кинофильмнинг премьераси 1997 йил ноябр ойида бўлиб ўтган. Картина кино тарихида энг кассабоп фильмга айланиб, дунё бўйлаб 1.8 млрд доллар тўплаган. Шунингдек, 11 та Оскар мукофоти билан тақдирланган.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг