Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кинотеатрларда фильмлар намойиши чекланади

Кинотеатрларда фильмлар намойиши чекланади

Энди кинотеатрлардаги фильмлар намойиши Республика кинопрокат маркази ҳузуридаги Методик кенгаш тавсияси бўйича амалга оширилади.

19 август куни ҳукумат қабул қилган қарорда давлат ва хориж кинолари дистрибуциясини амалга ошириш Республика кинопрокат марказига топширилган.

Марказнинг асосий мажбуриятларидан бири зўравонлик, порнографияни тарғиб қилувчи, Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиш, унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатувчи фильмлар тарқалишига йўл қўймасликдан иборат.

Қарор билан яна қуйидаги низомлар ҳам тасдиқланган:

  • Давлат буюрмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
  • Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисидаги.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг