Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бэйл вице-президент бўлиш учун қўшимча 30 килограмм вазн тўплади (видео+фото)

Бэйл вице-президент бўлиш учун қўшимча 30 килограмм вазн тўплади (видео+фото)

Скриншот

Таниқли актёр Кристиан Бэйл таниб бўлмас даражада ўзгарди. АҚШ вице-президенти Дик Чейни ролини ўйнаш учун унга қўшимча 30 килограмм вазн керак бўлди.

Бейл учун бу қийин бўлди десангиз, қаттиқ адашасиз, у ўрганиб кетган. Келинг, унинг фильмографиясига кўз югуртирамиз.

2002 йил. Бэйлнинг вазни — 84 кг. «Олов ҳукмида» фильми»
2004 йил. Бэйлнинг вазни — 55 кг. «Машинист» фильми»

«Кунлик рационим бир қултум қаҳва ва бир бўлак олмадан иборат эди», — дея эслайди Кристиан Бэйл ўша даврни.

2005 йил. Бэйлнинг вазни — 86 кг. «Бэтмен: Бошланиш» фильми»
2006 йил. Бэйлнинг вазни — 61 кг. «Нажот тонги» фильми»

Ҳарбий асир ролини ўйнаш учун бу сафар нафақат Кристиан Бэйл, шунингдек актёрлар Жереми Дэйвис ва Стив Заннлар ҳам озишларига тўғри келди. Актёрларга далда бўлиш учун фильм режиссёри Вернер Ҳерцог ҳам парҳезга ўтганди ўшанда.

2008 йил. Бэйлнинг вазни — 86 кг. Навбатдаги Бэтмен роли — «Қора рицарь» фильми

Вьетнамда йўқотилган 25 килограмм яна жойига қайтди.

2010 йил. Бэйлнинг вазни — 66 кг. «Жангчи» фильми

Бу сафар Кристиан шунчаки овқатни камайтиргани йўқ, у жисмоний машқларга зўр берди. «Жиннидек соатлаб тинмай югурардим, аммо ўзимни жуда яхши ҳис этардим», — дейди актёр.

«Жангчи» фильмидаги иккинчи пландаги роли учун илк «Оскар»ни қўлга киритган Бэйл яна «бэтмениада»га тайёрлана бошлади ва кунига 6000 калория қабул қилишга ва машқларга зўр беришга ўтди.

Кичик Бэйлнинг (ўнгда) илк катта роли — «Мио, болагинам Мио» фильми (1987 йил)

Хуллас, фақат меҳнат билан, меҳнатни қадрлайдиганлар билан Бэйл шу даражага эришди. Озиш ёки семиришга қийналаётган инсонлар шу актёрнинг фаолияти билан яхшилаб танишиб кўришса фойдадан холи бўлмайди. «Ҳолливуд фильмлари нима учун зўр» деган саволга эса аллақачон жавобни бериб бўлдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг