Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кунчиқар мамлакатда «Ўзбекистон ҳафталиги» давом этмоқда

Кунчиқар мамлакатда «Ўзбекистон ҳафталиги» давом этмоқда

Кадр: Ўзбекистон24 телеканали

Ўзбекистон ҳамда Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ушбу тадбирни Ўзбекистон маданият вазирлиги, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамда турли ташкилотлар биргаликда ташкил қилди.

Ўзбек ва япон халқларининг ўхшаш жиҳатлари кўп. Меҳнатсеварлик, садоқат, меҳр-оқибат каби фазилатлар икки халқ учун бирдек хосдир. Бу жиҳатлар икки мамлакатнинг дўстлиги ва ҳамкорлигида муҳим омил бўлмоқда. Маданий-гуманитар алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнамоқда. Фан, таълим, санъат, спорт, туризм каби йўналишлардаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда.

Ҳафталик доирасида кўнгилочар дастурлар, миллий қўшиқчилигимиз намояндалари иштирокида концертлар, миллий либослар кўргазмалари, шунингдек миллий таомлар ярмаркалари ўтказиш кўзда тутилган.

Исломбек Аҳмадалиев,
«Uzbek-ninja.com» сайти мухбири
Япония.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг