Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кутубхонадан олинган журнал 50 йилдан кейин «сюрприз» билан қайтарилди

Кутубхонадан олинган журнал 50 йилдан кейин «сюрприз» билан қайтарилди

Фото: «Facebook»

Кайахога (Огайо штати, АҚШ) кутубхонаси фойдаланувчиси 1968 йили чоп этилган, муқовасига «The Beatles» гуруҳининг тасвири туширилган «Life» журналини орадан 50 йил ўтиб қайтарди.

Журналга илова қилинган мактубга кўра, муштарий журнални болалигида ўғирлаган, энди қилмишидан пушаймон, етказилган зарар учун товон сифатида 100 долларлик чек ҳам жўнатибди.

Кутубхоначилар ҳам олижанобликда «ўғри-китобхондан қолишмади, улар «Facebook»даги саҳифасида шундай мурожаат қолдиришди: «Life» журналининг 1968 йилдаги нусхасини «олиб турган» «The Beatles» гуруҳи мухлисига: Шу ҳафтада журнални қайтариб, виждонингизни поклаб олганингиз учун раҳмат».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг