Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маданий мерос объектларига кадастр ҳужжатлари жорий қилинди

Маданий мерос объектларига кадастр ҳужжатлари жорий қилинди

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистондаги маданий мерос объектларига кадастр ҳужжатлари жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилиб ўтди.

— Шу вақтга қадар маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари бўлмагани сабабли муаммолар юзага келар эди. Айниқса вилоятларда ҳокимлар бинони хоҳлаган одамга топшириши мумкин эди. Энг ёмони, тарихий биноларга тақаб, ёнгинасидан иморат қуриш учун рухсат берилаверган.

Энди мана шундай муаммоларнинг олдини олиш имконияти пайдо бўлди, — дейди вазир.

Вазирликдан маълум қилинишича, Ўзбекистонда қурилиш кодекси мавжуд ва унга кўра тарихий бинолар билан оралиқда муҳофаза ҳудуди бўлиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг