Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мажнунтол» — гитара ва муаллифлик қўшиқлари фестивалида иштирок этинг!

«Мажнунтол» — гитара ва муаллифлик қўшиқлари фестивалида иштирок этинг!

Фото: «xabar.uz»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи истеъдодларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир телевизион йўналишдаги лойиҳага қўл урди.

«Мажнунтол» деб номланган гитара ва муаллифлик қўшиқлари фестивали жонли ижро ва муаллифлик қўшиқлари ижрочиларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаллифлик-вокал ижроси маҳоратини ошириш, мусиқачи-вокалистларни қўллаб-қувватлаш, янги иқтидорларни кашф этиш, истеъдодли ёшларни уюшган ҳолда фаолият юритишлари учун замин яратади.

Танлов йўналишлари:

  • Гитарада куй чалиш
  • Бард йўналишида куйлаш (бард — ўз шеъри ва мусиқаси асосида яратилган қўшиқ куйлайдиган киши).
  • Кўрик-танловда 7 ёшдан 77 ёшгача бўлган гитарачи ва муаллифлик қўшиқлари ижрочилари (профессионал ва ҳаваскорлар) иштирок этишлари мумкин.

Танлов 2 босқичдан иборат бўлади

  • Биринчи босқичда иштирокчилар анкетаси сараланиб, кастинг ўтказилади.
  • Кастинг Тошкент шаҳрида жойлашган «Ёшлар ижодиёт саройи» биносида 2018 йилнинг 18 апрель куни соат 10.00дан 18.00гача бўлиб ўтади.
  • Кастингда ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ топширган талабгорлар иштирок этишади ва ўзлари танлаган қўшиқни жонли ижрода ижро этишади.
  • Маданият ва санъат арбоблари, эстрада хонандалари, композиторлар, шоирлар, гитарачилар ва соҳага доир олий ўқув юрти вакилларидан ташкил топган ҳайъат аъзолари конкурснинг 2-босқичига иштирок этиш учун 30 нафар иштирокчини саралаб олишади.
  • 22 апрель куни танлов босқичи бўлиб ўтади.

Тақдирлаш маросими

Ушбу фестивалнинг тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 13 май куни  «Пикничок» ёшлар фестивали доирасида бўлиб ўтади.

Иккинчи босқич телевизион-танлов бўлиб, бунда кўрик-танловнинг барча турлари «MY5» телеканалида трансляция қилинади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланадилар.

Танлов ташкилотчилари:

  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи;
  • «Ёшлар медиа маркази» ННТ;
  • «Mening yurtim» телеканали.

Бахтиёр Раҳмонов, фестиваль координатори: —

Кўрик-танлов ўз олдига жонли ижрони тарғиб қилиш, ёшлар орасидан истеъдодларни топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ёш ижрочиларнинг репертуарини жаҳон ва миллий мусиқа дурдоналари ҳамда юртимизнинг ҳудудлардаги ўзига хос миллий мусиқаси билан бойитиш, жонли ижро борасида тажриба алмашиш ва бойитиш, болалар ва ёшларда мусиқий маданиятни тарбиялаш борасида мутахассисларга самарали ижод қилиши учун ижодий муҳит яратиш каби мақсадларни қўйган.

Ғолиблар ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Фестиваль ғолибига диплом ва махсус совға топширилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар батафсил маълумот олиш ва анкета тўлдириш учун https://t.me/festuz телеграм манзилига ҳамда +99899-898-18-44 телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин.

«Мажнунтол» — гитара ва муаллифлик қўшиқлари фестивали

АНКЕТА

  1. Ф.И.Ш.
  2. Паспорт нусхаси (илова қилинади).
  3. Фаолият тури – иштирокчининг касби.

_____________________________________________________________

  1. Қўшиқлар матни (илова қилинади).
  2. Шеър ва мусиқа муаллифи.
  3. Фестиваль ва танловларда иштироки.

 

Иштирокчи манзили ва телефон рақамлари: ________________________________________________________________

«Мажнунтол» кўрик-танловида иштирок этинг ва ўз иқтидорингизни синаб кўринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг