Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур актёр вафот этди

Машҳур актёр вафот этди

Фото: «Radiosputnik.ria.ru»

«Американинг даҳшатли ҳикоялари» сериали ва «Тентаклар 3D» фильми орқали танилган актёр Стиви Ли 54 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «The Independent» газетаси хабар берди.

Оиласидагилар бу хабарни тасдиқлашди: Ли чоршанба куни эрталаб «тўсатдан» оламдан ўтган.

Стиви Ли, шунингдек, реслинг-жангларнинг машҳур иштирокчиси ҳам бўлган. У «Қўғирчоқ Тентак-пакана» лақаби остида қатнашган.

Тармоқларда марҳум актёрга ҳурмат бажо келтиришди: уни тарихдаги энг зўр йигит ва афсона деб аташди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг