Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур хонанданинг ўғлини ким нима мақсадда ўлдирмоқчи?

Машҳур хонанданинг ўғлини ким нима мақсадда ўлдирмоқчи?

Фото: «baku.ws»

Номаълум кимса Иброҳим Тотлисасга қўнғироқ қилиб, «Ўғлинг Идони ўлдирамиз» дея таҳдид қилгач, хонанда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этиб, ўғлининг хавфсизлиги таъминланишини сўради. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Иброҳим Тотлисас 28 июнь куни «Эсен Мюзик» ширкатига борган. У хонага кириши билан ширкатнинг телефони жиринглаган. Гўшакни кўтарган киши «Иброҳим Тотлисаснинг ўғли Идони ўлдирамиз» деган овозни эшитган. Яширин рақамдан ким нима мақсадда қўнғироқ қилгани маълум эмас.

Бу таҳдиддан сўнг машҳур хонанда адвокати билан биргаликда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. «Менга аввал ҳам бир неча марта шундай таҳдидлар бўлган. Номаълум кимсалар ўғлим Идо ва Аҳмад Тотлисасни ўлдириш билан таҳдид қилган», – деган Иброҳим Тотлисас.

Маълум бўлишича, июль ойида Иброҳим Тотлисаснинг ўғли Идо Ялова шаҳрида концерт берар экан. Концерт арафасида бундай қўнғироқлар бўлаётганидан машҳур хонанда ажабланган.

Тотлисаснинг мурожаати қаноатлантирилаяпти: суриштирув бошлаб юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг