Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллатлар баҳси: ким зўр?

Миллатлар баҳси: ким зўр?

Фото: reeftour.ru

Миллий маданият билан ғурурланишнинг ҳам чек-чегараси борми? «Pew» ижтимоий тадқиқотлар маркази аниқлашича, масалан, Шарқий Европа, Болқон ва Кавказ халқларида «миллий ғурур» шу даражадаки, ҳатто улар бошқаларни назарига ҳам илишмайди...

Ғарбда эса вазият бошқача: фақат ҳар бешинчи испангина ўз миллий маданияти бошқаларникидан устунлигига ишонади. Бельгия ва Эстонияда бундай фикрловчилар 23 фоиз, Швецияда 26 фоиз.

Европадаги «энг маданиятли миллат» юнонлар экан — буни бошқалар эмас, Грецияда яшовчи 89 фоиз аҳоли таъкидлаган... Кейинги ўринларда: Грузия (85 фоиз), Арманистон (84 фоиз), Болгария ва Россия (69 фоиздан), Руминия (66 фоиз).

Бу ғалати парадоксни Нидерландиядаги Тилбург университети ижтимоий фанлар профессори Тим Рискенс шундай изоҳлади:

«Фикрлар тафовути иқтисодий сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш айрим тадқиқотларда ҳам иқтисодий қийинчиликлар даврида бир жамият аъзолари ўртасида жипслик кучайиши ва уларда бошқа жамиятлардан ажралиб туришга мойиллик кузатилиши аниқланган. Бироқ бошқа бир тадқиқотлар ҳам борки, уларда турли мамлакатларда яшовчилар ўртасидаги бир-биринчи ёқтирмасликка номоддий омиллар — кучларнинг «ҳалол» тақсимланмагани, тилдаги фарқ бошқалар важ қилиб кўрсатилади».

«Pew» сўровномаси 34 мамлакатни қамраб олди. Ўртага биргина фикр ташланиб, бунга қўшилиш-қўшилмаслик сўралди: «Идеал эмасмиз, аммо маданиятимиз бошқа мамлакатларникидан устун».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг