Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мона Лиза» касал бўлганми?

«Мона Лиза» касал бўлганми?

Фото: «Wikipedia»

Техас университети эндокринолог-педиатри Майкл Яфи Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» асарида тасвирланган Лиза Герардини гипотериоз хасталигидан азият чеккан деган баёнларни инкор этди. Бу ҳақда «Eurek Alert» ёзмоқда.

2018 йили «Mayo Clinic Proceedings» журналида чоп этилган тадқиқот-мақолада Герардини қалқонсимон без етишмовчилиги — гипотериоз билан оғриган деган даъво илгари сурилади. Аёл териси рангининг сарғишлиги, бўқоқи борлиги, қошларининг йўқлиги бунга далил қилиб олинади. Қолаверса, суратдаги машҳур табассум сири психомоторик оқсаш ва мушаклар кучсизлигида деб топилади.


Мавзуга оид: «Мона Лиза»нинг сири очилди


Аммо, доктор Яфининг айтишича, ўша «тиббий ташхис» мутлақо асоссиз. Дейлик, Герардинининг гипотериози бўлса, у ҳолда унинг бўқоғи каттароқ, аниқроқ кўринган бўларди. Да Винчидек уста рассом учун буни чизиш ҳеч қандай муаммо туғдирмасди, дейди шифокор.

Қалқонсимон безнинг суст фаоллиги фертилликка салбий таъсирини ўтказган бўларди, дейди Яфи, бироқ, маълумки, Герардини бешта фарзанд туққан, жумладан, биттасини шу расм чизилишидан бир неча ой аввал дунёга келтирган.

Агарда аёлда миопатия (Жоконда гиотериознинг бу оғир формаси билан ҳам «ташхисланган») ҳам ривожланган бўлса, рассом қаршисида қаддини бунча вақт тик тутиб ўтиришига мушакларининг кучи етмасди.

Сариқ рангга келадиган бўлсак, бу санъат асарининг ёши билан боғлиқ. «Қошсиз аёллар»ни Да Винчининг кўп асарларида учратамиз, буни бирон-бир касаллик билан боғлаш ўринсиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг