Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мона Лиза»нинг сири очилди

«Мона Лиза»нинг сири очилди

Фото:«Artnet news»

Леонардо да Винчининг машҳур асари «Мона Лиза»нинг сири очилди.

Калифорния университетида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, кайфияти кўтаринки инсон «Мона Лиза»га қараса унинг табассум қилаётганини, аксинча, кайфияти йўқ киши қараса унинг хафа эканини кўрар экан. Бу ҳақда «Sabah.com» сайти хабар берди.

Аввалроқ ҳолландиялик тадқиқотчилар ҳам «Мона Лиза» асарининг юзида 83 фоиз қувноқлик, 9 фоиз нафрат, 6 фоиз қўрқув ва 2 фоиз асабийлик ҳолати борлигини аниқлаган.

XVI асрда Италиянинг Флоренция шаҳрида чизилган сурат айни пайтда Франция пойтахти Париждаги «Лувр» музейида намойиш қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг