Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2018 йилнинг энг яхши филми маълум қилинди

2018 йилнинг энг яхши филми маълум қилинди

«People`s Choice Awards» мукофоти учун 2018 йилнинг энг яхши картинасига «Marvel» студиясининг «Қасоскорлар: Абадият жанги» филми лойиқ деб топилди. Бу ҳақда Enews нашри хабар берган.

Мазкур мукофот 1975 йилдан буён томошабинларнинг умумий овози бўйича ҳисобланиб келади. Ҳозирда овоз бериш учун интернетдан фойдаланилса, 2005 йилга қадар ташкилотчилар сўровнома орқали ғолиб номини аниқлаб келган.

Энг яхши актриса номинациясида «Қасоскорлар»да суратга тушган Скарлетт Йоханссон ғолиб чиқди. «Қора пантера» филмида бош ролни ижро этган Чедвик Боузман «Энг яхши актёр» номини қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг