Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлигининг 100 йиллик тарихи акс этган музейга фотосаёҳат

Адлия вазирлигининг 100 йиллик тарихи акс этган музейга фотосаёҳат

«Адлия органлари тарихи музейи»

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 24 май куни Ўзбекистон адлия вазирлигида блогерлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида меҳмонлар учун «Адлия органлари тарихи музейи»га экскурция ҳам ташкил этилди.

Мазкур музей яқиндагина — шу йилнинг 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тантанали равишда очилган эди. Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси масъул ходими Тўрабек Тўраев йиғилганларни музей экспонатлари билан яқиндан таништирди.

Таъкидланишича, мазкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган. Музей 6 бўлимдан иборат бўлиб, мазкур экспонатларда Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлари асосида акс этган.

Бу ерда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив фотосуратлар, яъни асл материалларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган  экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилган.

Музейда қуйидаги экспонатлар жамланган:

— 1917 йилдан бугунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви;

— никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш ҳужжатларининг асл нусхалари;

— «Мустақиллик декларацияси»;

— Адлия вазирлиги ташкил топиши билан боғлиқ ҳужжатлар;

— адлия органлари фаолиятига оид тарихий ҳужжатлар;

— вазирликнинг бугунги фаолиятига оид ҳужжатлар.

Музейга кириш бепул бўлиб, ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 10:00 дан 13:00 гача музейга исталган давлат ва нодавлат ташкилотлари, гуруҳ, жамоалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва фуқаролар аввалдан келишилган ҳолда музейни томоша қилишлари мумкин.

Музей фаолияти билан танишиш истагида бўлган шахслар олдиндан «Telegram» месенжеридаги @muzeyadliyabot орқали навбатга ёзилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг