Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наврўз байрами тантаналари «Humo Arena»да ўтказилиши мумкин

Наврўз байрами тантаналари «Humo Arena»да ўтказилиши мумкин

Тошкентда янги қад ростлаётган «Humo Arena» муз саройи Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «GoSport» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур арена битгач, Наврўз байрами тантаналари айнан шу уйингоҳда ўтказилади. Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев спортга бағишланган матбуот анжуманларининг бирида ҳам бу ҳақида гапириб ўтган.

«Давлатимиз раҳбари, насиб бўлса Наврўз байрами тадбирларини «Humo» аренасида ўтказамиз, дедилар», дея гапирган Набиев. Манбалар бунда айнан асосий байрам тадбирлари назарда тутилганини билдирмоқда.

Ҳозирча, бу борада расмий маълумотлар берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг