Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобель мукофотига 329 номзод даъвогарлик қилмоқда

Нобель мукофотига 329 номзод даъвогарлик қилмоқда

Фото: «Commons.wikimedia.org»

2018 йилги Нобел мукофотига 329 номзод даъвогарлик қилмоқда, дейди Норвегиянинг Нобел институти. Анъанага кўра, номзодлар рўйхати тақдирлаш маросимидан сўнг 50 йил ўтмагунча ошкор этилмайди. Фақатгина номзодлар орасида 217 нафар киши ва 112 та ташкилот борлиги маълум.

Мукофот Норвегияда куз фаслида топширилади. Альфред Нобелнинг васиятига кўра, тинчлик бўйича Нобель мукофотини топшириш маросими бошқа 4 та мукофотдан фарқли равишда Стокгольмда эмас, Ослода ўтказилади.

Мукофотни бериш тўғрисидаги қарор Норвегия парламенти тайинлаган 5 кишидан иборат қўмита томонидан қабул қилинади.

Мукофот эгалари октябрь ойида маълум қилинади, мукофот эса 10 декабрда топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг