Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар Стоунҳенж сирини топишди

Олимлар Стоунҳенж сирини топишди

Фото: «wikimedia.org»

Уэльс музейи ҳамда Лейстер университети олимларининг ҳамкорликдаги ўрганишларидан сўнг машҳур Стоунҳенж мегалитик қурилмаси тошлари қаердан олиб келинганига аниқлик киритилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Ушбу тадқиқот натижалари «Antiquity» журналида чоп этилди.

Олимлар бу  тошлар Пресели тоғидан келтирилган деган фаразни илк маротаба илгари сурган геолог Герберт Томаснинг тадқиқотларини такроран кўриб чиқишди. Геолог тошларни дарё қирғоғи бўйлаб қайиқларда олиб келишган деган назарияни ишлаб чиққанди.

Олимлар Герберт Томаснинг ишларини ўрганиш баробарида, унгача бўлган даврда — 1906 йилда йиғилган намуналарни ҳам таҳлил қилишди ва шундай хулосага келишди: тошларни аввал Монноу дарёсигача ҳайвонлар ёрдамида олиб тушишган, кейин эса Северн дарёси орқали бу ерга келтиришган ёки бўлмаса янада қуйига — Эйвон дарёсигача тушириб, ҳозирги жойига ташиб келишган.

Стоунҳенж — Англия жанубидаги Уилтшир графлигида жойлашган, худди Миср эҳромлари каби жаҳонга машҳур ва қурилиши тарихи сирли иншоот саналади. Милоддан 2600 йиллар аввал қурилганлиги тахмин қилинаётган бу иншоотга улкан тошлар ва узоқдан келтирилган мустаҳкам вулқон қотишмаси — диабаздан ташкил топган ҳаворанг тошлар ишлатилган.     

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг