Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оскар-2019» янги номинациясиз қолди

«Оскар-2019» янги номинациясиз қолди

Фото: © Flickr/ lincolnblues

Америка киноакадемияси «Оскар» тақдимотига янгиликлар киритишни ният қилганди. Шулардан бири «Энг яхши оммавий фильм» номинацияси эди, деб хабар бермоқда «Life».

Киночилар ҳам, томошабинлар ҳам бу қадамни унча хушлашмади. Хуллас, тортишувлар чўзилиб кетгач, киноакадемия масалани яхшироқ ўрганиб чиқиш учун янги номинацияни киритишни тўхтатиб туришга қарор қилди.

«The Wrap» портали киноакадемия бош директори Дон Хадсондан шундай иқтибос келтирди:

«Янги мукофотнинг таъсис этилишига турлича фикрлар билдирилди, шунинг учун ҳам масалани яхшилаб ўрганиб чиқишга қарор қилдик. «Оскар»га кўп йиллар давомида ўзгартиришлар киритиб келганмиз ва бу йўлда давом этамиз, аммо охирги 90 йиллик қадриятларга ҳам ҳурматни сақлаб қоламиз».

Киноакадемиянинг ўзи расман қилган баёнотда ҳам мукофотлар топширилишига тўққиз ой қолганида янги номинациянинг жорий этилиши бошқа номинантларга нисбатан адолатсизлик бўлиши билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг