Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оскар мукофоти асосий номинациясининг машҳур номзодлари маълум бўлди

Оскар мукофоти асосий номинациясининг машҳур номзодлари маълум бўлди

«Оскар» мукофоти.

Фото: «Vladtime.ru»

«Оскар» мукофоти билан тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 4 март куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Америка кинематография санъати академияси келаси йилда «Оскар»нинг асосий мукофотига даъвогарлик қилувчилар рўйхатини тузиб чиқди. 

Рўйхатга 341 та филм киритилди, уларнинг барчаси «Йилнинг энг яхши филми» бўлишга даъво қилиши мумкин. Кейинчалик улар орасидан шорт-листга кирувчилар саралаб олинади. Қоидаларга кўра, ҳар бир картина 40 дақиқадан кам бўлмаслиги ва Лос-Анжелесдаги кинотеатрларда 7 кундан кам намойиш этилмаган бўлиши лозим.

«Оскар»га номзодлар рўйхатида «Кариб денгизи қароқчилари: ўликлар эртак айтмайди», «2049 йил тиғида югуриб», «Қаҳрамон аёл», «Йўқол», «Дюнкерк» ва «Кингсман: олтин узук» филмлари бор.

Сараланган рўйхат эса 2018 йилнинг 23 январида эълон қилинади. Унда бештадан ўнтагача картина қатнашади. Эслатиб ўтамиз, «Оскар»нинг 89-маросими 2017 йил 27 февралда бўлиб ўтган, унда «Йилнинг энг яхши филми» деб «Ой шуъласи» топилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг