Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек кинорежиссёри «Жаҳон киносига қўшган улкан ҳиссаси учун» дипломига лойиқ кўрилди

Ўзбек кинорежиссёри «Жаҳон киносига қўшган улкан ҳиссаси учун» дипломига лойиқ кўрилди

Фото: «Pars Today»

Италиянинг Рома шаҳрида бўлиб ўтган 19-Осиё фильмлари фестивалида 73 йил олдин суратга олган «Тоҳир ва Зуҳра» фильми учун, миллий ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежиссёр Наби Ғаниев «Жаҳон киносига қўшган улкан ҳиссаси учун» махсус дипломига муносиб кўрилди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фестивалда Ўзбекистон, Хитой, Вьетнам, Грузия, Эрон ва бошқа бир қатор Осиё мамлакатларидан жами 26 та фильм намойиш этилди. Улар қаторида 8 октябрь куни Рашид Маликовнинг «Сабот» ва 10 октябрь куни Наби Ғаниевнинг «Тоҳир ва Зуҳра» фильми намойиш этилди.

– Осиё фильмлари фестивалида 73 йил олдин ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежиссёр Наби Ғаниев суратга олган «Тоҳир ва Зуҳра» фильми танлаб олингани ва у Европа кино санъати усталарининг эътирофига сазовор бўлгани киночиликда тарихий фильмларга нисбатан объектив ёндашувнинг яна бир намунаси бўлди, – дейди «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг