Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек киносаноати Европа кинобозорида катта қизиқишларга сабаб бўлди

Ўзбек киносаноати Европа кинобозорида катта қизиқишларга сабаб бўлди

Ўзбекистон делегацияси Берлин халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган бутунжаҳон киносаноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири бўлган Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этмоқда, бу ҳақида Ёшлар Медиа Маркази хабар қилди.

Халқаро кинофестивалда мамлакатимизнинг тажрибали ва ёш кино мутахассислари хорижий нуфузли кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

Мазкур музокаралар Туркия, Франция, Италия, Украина, Испания, Миср, Буюк Британия мамлакатлари билан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда кинофестивалда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясини Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқиляпти.

«Scorpion» филми эса Буюк Британиянинг павилонида сотилмоқда.

Юртимизда аньанавий ўтказилаётган PROlogue кинофестивали тақдимотлари ҳам давом этмоқда.
Кинофестивалда хиндистонлик супер юлдуз Рангвир Синх ўзбек киносидан таклифлар бўлса, бажонидил қабул қилиб, ўзбек актёрлари билан бир сафда роль ўйнаш нияти борлигини таъкидлади.

Делегатлар жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар қилиш ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга фильмлар суратга олиш учун таклиф этиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу павилионни ташкиллаштиришда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси яқиндан кўмаклашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг