Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди

Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди

​​«Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Давлат филармонияси Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда «Туркистон» санъат саройининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Давлат филармониясининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг