Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

Фото:«Sputnik»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди, дея ёзди Edu.uz канали.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаби Академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилди.

Қарорга мувофиқ, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Академия ва мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва бошқалар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг