Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон илк бор Берлин халқаро кинофестивалида ўз миллий павильони билан иштирок этади

Ўзбекистон илк бор Берлин халқаро кинофестивалида ўз миллий павильони билан иштирок этади

Фото:«Ўзбеккино» матбуот хизмати

Ўзбекистон делегацияси 7-15 февраль кунлари  бутунжаҳон киносаноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири бўлган Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этади. Мазкур йирик кинематография бизнеси майдончаси «Берлинале», яъни Берлин халқаро кинофестивали доирасида ташкиллаштирилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ҳамда Европа кинобозори ўртасида эришилган келишувга кўра бу йил киномаркетнинг юзлаб стендлари орасида Ўзбекистон миллий павилиони ҳам бўлади. Унда мамлакатимизнинг тажрибали ва ёш киномутахассисларидан иборат делегация қатнашиб, хорижий кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказишади.

Делегатлар жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар қилиш (копродакшн) ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга фильмлар суратга олиш учун алоқалар ўрнатишни мақсад қилишган.

Мутахассислар кинотуризм ривожи мамлакатга сайёҳлар оқимини кўпайишига ёрдам беришига ишонмоқда.

Ушбу павильонни ташкиллаштиришда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси яқиндан кўмаклашди.

Маълумот учун: Ўзбекистон миллий кинокомиссияси 2018 йилда Ўзбекистон Президентининг миллий киноиндустрияни ривожлантиришга доир қарорига мувофиқ ташкил этилган эди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Ш.Ризаев бошчилигидаги делегация аъзолари 6 февраль куни Берлин шаҳрига жўнаб кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг