Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Осиё кинокомиссиялари ассоциациясига қўшилади

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Осиё кинокомиссиялари ассоциациясига қўшилади

Фото: Ёшлар медиа маркази

Айни кунларда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясининг ёш киноижодкорлардан ташкил топган делегацияси Гонконгда 23-Халқаро кино ва телевидение бозори FILMART («Hong Kong International Film&TV Market»)да иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар берди.

Кинобозор доирасида Ўзбекистон делегациясининг Осиё кинокомиссиялари ассоциацияси вакиллари билан учрашуви ташкил қилинди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон миллий кинокомиссиясининг ассоциацияга аъзо бўлишига доир масалалар муҳокама қилинди. Муҳокамалар якунида томонлар Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ва «PROlogue» Халқаро кинофестивалининг тақдимоти Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Халқаро Пусан кинофестивали доирасидаги Осиё кинокомиссиялари ассоциациясининг Бош ассамблеясида тақдим этилишига келишиб олишди.

Бош ассамблеяда аъзолик қўлга киритилгандан сўнг Ўзбекистондаги кинолокациялар ҳақидаги маълумот ҳар ой катта тираждаги журналларда бутун дунёга тарқатилади, шу билан бирга Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Осиё ассоциациясининг тўлақонли аъзоси сифатида халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларда тизимли равишда илгари сурилади.

Ассоциацияга Малайзия, Сингапур, Индонезия, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Иордания, Россия, Янги Зеландия каби йирик мамлакатлар аъзо ҳисобланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг