Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Москвадаги «КВН»да беллашади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Москвадаги «КВН»да беллашади

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган «Шарқ юлдузи» терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган «Мудофаа вазирининг КВН кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетади, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати.

Мазкур терма жамоа 2017 йилда Москвада ўтказилган «Ҳамдўстлик КВН» ўйинларида 3 ўринни қўлга киритган эди. Ўшанда биринчи ва иккинчи ўринлар мезбон давлат жамоаларига насиб этганди.

Жорий йилда эса халқаро фестивалда 7 та жамоа иштирок этади, шунингдек, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Қирғизистоннинг КВН жамоалари ҳам фестивалда беллашиш учун сўровнома юборган.

Финал баҳслари 1 декабр куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 2018 йилда Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган. Ўзбекистон КВН Олий лигасининг финалига йўлланма олган. Финал шу йилнинг 25 декабрида ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг