Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тарихда илк марта Канн халқаро кинофестивалида қатнашади

Ўзбекистон тарихда илк марта Канн халқаро кинофестивалида қатнашади

Фото: Кинематографияни ривожлантириш маркази

Кинематографияни ривожлантириш маркази дунёнинг биринчи рақамли халқаро кинофестивали Канн кино бозори дирекцияси билан шартнома имзолади. Шартномага кўра 2018 йилнинг 8—19-май кунлари Франциядаги Фестиваллар ва конгресслар саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан биринчи маротаба Ўзбекистон павильони ташкил этилади.

Павильон қатнашчилари кино бозорида турли мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонларга  Ўзбекистон киноижодкорларининг фильмлари ҳамда мамлакатимизнинг бой кинотарихи ҳақидаги маълумотларни тақдим этиб, республикамизнинг маданий ва маънавий қадриятлари билан уларни яқиндан таништирадилар. Шунингдек, бу ерда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, шу йилдан бошлаб халқаро кинофестиваль мақомини олган «PROlogue – 2018» кинофестивали тақдимоти ҳам ўтказилади.

Ўзбекистон павильони халқаро майдонда мамлакат имижини ошириш, келажакда республикамизнинг истеъдодли киноижодкорларини дунё миқёсида танитиш, мамлакат кино санъатига халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш, шу билан бирга, «PROlogue – 2018» кинофестивалида кўплаб хорижий мутахассис ва киноижодкорларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда давлатимизнинг туризм салоҳиятини янада оширишда катта аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, Францияда ҳар йили ташкил этиладиган кинобозор дунё кино саноатидаги муҳим маданий тадбирлардан бири ҳисобланади. 2017 йили унда жаҳоннинг 118 мамлакатидан 12 минг нафардан зиёд киши иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг