Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм суратга олинмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм суратга олинмоқда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси билан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси»да Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида «Санъатдаги санъат» номли ҳужжатли фильм ишланмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Фильмда Санъат Девонов шахси, унинг ҳаёт ва ижод йўли акс эттирилади. Таниқли санъаткор шахсига «У санъат билан бир ҳодиса бўлиб кетган, яъни санъатдаги Санъат. Гўё санъат деса Санъат акани, Санъат акани деса бевосита санъатнинг ўзини тушунгандек», деб таъриф берилади фильмда.

Айни вақтда ижодий гуруҳ – режиссёр Муроджон Одилов, оператор Анвархон Қосимов, картина директори Ойбек Содиқов, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримовлар Хива шаҳрида фильмни тасвирга олишмоқда.

Санъат Девонов кино ва театр оламида бирдек салмоқли ижод қилган. Ўзбек кинотомошабини уни миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири «Мафтунингман» фильми орқали яхши танийди. Унинг кинодаги илк роли «Амирликнинг интиҳоси» фильмидаги Шерали роли эди (1954). Марҳум актёрнинг фильмографиясида 25та фильм бор. «Улуғбек юлдузи», «Оловли йўллар», «Алпомиш» шулар жумласидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг