Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 50 дан ортиқ кинотеатр қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 50 дан ортиқ кинотеатр қуриш режалаштирилмоқда

Фото: «Спутник»

Ўзбекистонда 2019 йил охиригача стандарт лойиҳалар учун 50 дан ортиқ кинотеатрлар қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар берди.

Бугунги кунга келиб, 3 та стандарт кинотеатр лойиҳаси тасдиқланди: ёзги, шунингдек, бир қаватли ва икки қаватли. Бир ва икки қаватли кинотеатрларда иккитадан зал бўлиб, уларнинг ҳар бири тахминан 50 ўринга мўлжалланган.

Ҳозирда лойиҳаларни молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, асосий донор Ўзбекистон Миллий банки бўлиб, ушбу объектлар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар асосида тақдим этилади.

Бундан ташқари, жорий йилда давлат бюджети томонидан 20 та, 2019 йилда 25 та, 2020 йилда 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-методик фильмлар, киножурналлар тайёрлаш учун маблағ ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг