Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек киноижодкорлари детектив-триллер жанридаги фильм суратга олишди

Ўзбек киноижодкорлари детектив-триллер жанридаги фильм суратга олишди

Фото: «iibb.uz»

Ўзбек киноижодкорлари детектив-триллер жанридаги «Мақсад» номли фильмни суратга олишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фильмда коррупция сабабли ўз вақтида очилмаган ва бахтли бир оиланинг тақдирига нуқта қўйилишига сабаб бўлган қонли жиноят, уни фош этишда ички ишлар тизими ходимларининг маҳорати намоён этилган.

Премьера олдидан ўтказилган матбуот анжуманида картина режиссёри Рустам Мелиевнинг таъкидлашича, фильм воқеалари бугунги замонамизда рўй беради. Аммо унинг таг-томири бевосита 90 йилларга бориб тақалиши сабаб, сюжетлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган 3 та алоҳида йўналиш бўйлаб ривожланиб боради.

Тадбирда фильмда иштирок этган актёрлар — Тоҳир Саидов, Шаҳзода Матчонова, Нигора Каримбоева, Анвар Картаев ва Жамшид Асадов журналистларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Анжуман сўнгида фильм трейлери намойиш этилди.

Жаҳон стандартига мос равишда 5.1 Dolby Surround форматида овозлаштирилган мазкур фильм ўзбек ва рус тилларида дубляж қилинган. Ижодкорлар фильмни Мустақиллик байрами кунларида тақдим этишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг