Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда илк бор Озарбайжон телесериали намойиш этилади

Ўзбекистонда илк бор Озарбайжон телесериали намойиш этилади

Мазкур телесериал Озарбайжоннинг АТВ телеканали буюртмасига асосан, ёзувчи Илғор Фаҳмий асари асосида суратга олинган.

Фото: youtube.com

Жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Озарбайжон киноусталари томонидан суратга олинган  «Güneşim ol» телесериали  «Қалбим қуёши» номи билан «Тошкент» телеканалида эфирга узатилади.

Телеканал ходимларининг сайтимизга билдиришларича, бу ўзбек телеканалларида намойиш этилаётган илк Озарбайжон телесериалидир. Айни пайтга қадар ўзбек телетомошабинларига Жанубий Корея, Туркия, Хитой, Япония, Мексика, Венесуэла, Бразилия сингари мамлакатлар телесериаллари намойиш этилган.

Мазкур телесериал Озарбайжоннинг АТВ телеканали буюртмасига асосан, ёзувчи Илғор Фаҳмий асари асосида суратга олинган. Телесериалда оилавий мунсабатлар, шаҳар ва қишлоқ ҳаёти, ёшлар ва катта авлод вакилларининг қарашлари, интилишлари ўз аксини топган. Дубляжда  Беҳзод Муҳаммадкаримов, Сайфулла Икромов, Гулчеҳра Носирова сингари таниқли актёр ва актрисалар иштирок этишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг