Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик қиз 10 минг доллар ютди. «Шарқ тароналари» ғолиблари

Ўзбекистонлик қиз 10 минг доллар ютди. «Шарқ тароналари» ғолиблари

Самарқанд шаҳрида ўтган «Шарқ тароналари» XII Халқаро мусиқа фестивалининг ғолиблари эълон қилинди.

Фестивалнинг бош соврини – Гран-при Ўзбекистон вакили Меҳринигор Абдурашидовага берилди.

Фестивалнинг иккита биринчи ўрин соҳиблари – Қирғизистонинг “Қомузчилар” дуэти ҳамда Озарбайжондан келган Парвиз Гасимов бўлди.

Иккинчи ўринга Туркманистоннинг “Арчабил” ва Мўғулистоннинг “Хатан” жамоалари сазовор бўлди.

Тожикистон (“Бадахшон” жамоаси) ва Россия (“Айархан” жамоаси)дан келган жамоалар ҳамда Ўзбекистон вакиллари – Азизжон Абдуазимов ва Улуғбек Элмуродзода учинчи ўринни эгаллашди.

Номинациялар

  • «Энг яхши либос ва мусиқа уйғунлиги» номинацияси ғолиби – Корея республикасининг ЭуулСу гуруҳи;
  • «Меҳр-оқибатни тараннум этгани учун» номинацияси ғолиби – Эстониянинг Дуо Руут мусиқа жамоаси;
  • Шарқ халқлари мусиқа санъати жонкуяри номинацияси ғолиби – Ҳиндистоннинг Дебаприя ва Саманвая гуруҳи;
  • «Анъаналарга содиқ жамоа» номинацияси ғолиби – Эроннинг Харай аёллар жамоаси;
  • Қадриятлар давомчиси номинацияси ғолиби – Қозоғистоннинг Боболар сози жамоаси;
  • Самарқанд шаҳар ҳокимлиги соврини АҚШ жамоаси Кенхаус жамоасига насиб этди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг