Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбеккино» Имом Бухорий ҳақидаги фильм режиссёри Рустам Саъдиев эканини инкор этди

«Ўзбеккино» Имом Бухорий ҳақидаги фильм режиссёри Рустам Саъдиев эканини инкор этди

Имом Бухорий ёдгорлик муажмуаси

Фото: «Ўзбеккино»

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳадис илмининг султони, буюк аллома Имом Бухорий ҳақидаги фильм суратга олиниши ҳақидаги хабарларга тузатиш киритди.

«Ўзбеккино» МА томонидан халқимизнинг бой ва қадимий тарихи, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳамда бугунги замондошларимиз ҳаётини акс эттиришга бағишланган бадиий ва ҳужжатли филмлар яратиш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланганини маълум қиламиз.

Агентликнинг яқин 3 йиллик режасига мувофиқ, Имом Бухорий, Имом Термизий, Термизийлар сулоласи, Имом Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби мутафаккир ва азиз-авлиёлар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби давлат арбоблари, шоир ва адиблар, Ибрат, Абдулла Авлоний ва Чўлпон каби маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида бадиий, бадиий-публисистик киноасарларни яратиш белгилаб олинган.

Ҳозирда ушбу фильмлар, шу жумладан Имом Бухорий филми учун ёзилган адабий сценарийлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Якунда айнан қайси муаллифлар сценарийлари асосида фильмлар суратга олиниши ва улар қайси ижодкорларга ишониб топширилиши фақатгина Агентлик Бадиий кенгаши кўригидан сўнг маълум бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Шундай экан, Имом Бухорий ҳақидаги фильмнинг муаллифи ва режиссёри ҳақида ҳозирданоқ хулоса чиқаришга шошилмасликни тавсия қиламиз. Ўзбек миллий киносига доир ҳар қандай маълумотларни олиш учун Агентлик ахборот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Изоҳ: Эслатиб ўтамиз, бироз вақт олдин «Xabar.uz» ахборот таҳлилий порталида мустақил ижодкорлар томонидан Имом Бухорий ҳаётига оид фильм суратга олиш режалаштирилаётгани  ҳақида хабар берилган эди.  Ишчи номи «Дунё имоми» бўлган бадиий фильм юқоридаги тузатишга  алоқадор эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг