Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озодбек Назарбеков яна қўшиқ куйлади. Бу сафар президент мурожаатига бағишланди (видео)

Озодбек Назарбеков яна қўшиқ куйлади. Бу сафар президент мурожаатига бағишланди (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Яқинда президент Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилганди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков йўлланган ушбу мурожаатга атаб қўшиқ айтди.

«Ҳаёт гўзал» номли қўшиқда коронавирусга қарши кураш ҳамда кўрилаётган чоралар ва ютуқлар мадҳ этилган.

Аввалроқ Озодбек Назарбеков коронавирус мавзусида «Бизларни афв эт» номли қўшиқ куйлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг