Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пикничок» — таомлар ярмаркаси» юртимизда илк маротаба ташкил этилмоқда

«Пикничок» — таомлар ярмаркаси» юртимизда илк маротаба ташкил этилмоқда

Фото: Танлов ташкилотчилари.

Президентимиз таъкидлаганларидек, оилавий ҳордиқ чиқариш анъанасини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёшлар медиа маркази қизиқарли лойиҳага қўл урди. Пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида 12-13 май кунлари «Мажнунтол» ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалнинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, унинг доирасида «Пикничок» - таомлар ярмаркаси» ҳам ташкил этилади.

Ушбу ярмарка сифатли кўча таомларини оммалаштириш, Ўзбекистонда дам олишнинг янги миллатлараро усулини ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, туризмнинг воқеага оид турини ривожлантириш, уни анъанага айлантириш аҳолининг жипслашишига вакишиларда биргаликда ҳордиқ чиқариш одати шаклланишига ёрдам бериш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ярмарка: таомлар,мусиқа ва маҳорат-сабоқлари...

  • «Таомлар ярмаркаси»да турфа — ажойиб кўча таомлари (бургер, сэндвич, хот-дог)дан тортиб дунё мамлакатлари (американча, французча, итальянча, испанча, мексиканча ва ҳ.) миллий таомларигача тақдим этилади.
  • Ярмаркага ташриф буюрган меҳмонлар таомлар тайёрланишини кузатиш, уларни тотиб кўришдан ташқари кўплаб кўнгилочар ўйинларда иштирок этиш имкониятига ҳам эга бўладилар.
  • Қатнашчилар учун анъанавий стол усти ўйинлари, квестлар, танловлар уюштирилади. Бундан ташқари фестивалда болалар учун алоҳида жой ажратилган бўлиб, ёш қатнашчиларбатутда сакраш, акварелда бўяш вабошқа турли ўйинлар ва ўйинчоқларни ўйнаши мумкин.
  • «Таомлар ярмарка»си доирасида тадбир қатнашчилари юртимизнинг энг таниқли шеф-ошпазларидан маҳорат сабоқлари олиб, таом тайёрлаш жараёнида иштирок этишлари мумкин бўлади.
  • Ярмаркага ташриф буюрган меҳмонлар учун мусиқий чиқишлар, амалий санъат усталарининг сувенир маҳсулотлари намуналари, стол усти ўйинлари, болалар майдончалари шай этиб қўйилади.
  • Фестивал давомида «Мажнунтол» гитара ва муаллифлик қўшиқлари танлови ғолибларининг чиқишлари ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
  • «Гўштқиймалагич-2018» танловида биринчи бўлиб гўштқиймалагич йиғиш бўйича беллашув.
  • Меҳмонлар ўртасида «Хот-догхўр» (ким тез ва кўп хот-дог ейиш бўйича) танлови.
  • Меҳмонлар ўртасида «Чучварахўр» (ким тез ва кўп чучвара ейиш бўйича) танлови.
  • Ҳамда жуфт бўлиб қопда югуриш беллашуви қатнашчиларнинг кайфиятини кўтаришига ишончимиз комил.
  • Энг сифатли умумий овқатланиш ташкилотлари (кафе, ресторан ва бошқалар) ярмаркада иштирок этишлари мумкин.
  • Аризалар 2018 йилнинг 5 майга қадар қабул қилинади.
  • Батафсил маълумотлар учун телеграм: (+99897) 782-10-32Телефон: (+99899) 898-12-96 рақамларигамурожаат қилишингиз мумкин.

Танловлар...

Ярмарка давомида каттаю кичик вақтини хуш ўтказиши ва ҳордиқ чиқариш учун бир қатор кўнгилочар дастурлар ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг