Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлади

Президент миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлади

Фото:Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ўзбекистонда миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Мазкур қарор матни «ЎзА» да чоп этилди. 

2019 – 2020 йилларда Ўзбекистонда миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва 2019 – 2020 йилларда миллий маданиятни янада ривожлантириш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланган.

2021 йил ва ундан кейинги йиллар учун Концепцияни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ва Чора-тадбирлар дастурлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этилади.

2019 йилнинг 1 июнига қадар «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

«Халқ чолғулари ижрочилари» кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2019 йилнинг июнь ойида;

Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2019 йилнинг октябрь ойида;

Юнус Ражабий «Ёш мақом ижрочилари» кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2020 йилнинг апрель ойида ўтказилади.

Ушбу республика кўрик-танловлари ғолибларининг бир нафардан якка ижрочилари тегишли йўналиши бўйича олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Давлатлараро қўшма лойиҳа доирасида Буюк ипак йўлининг мамлакатимиздан ўтган қисмини «Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси» ва «Ипак йўли: Фарғона – Сирдарё ҳавзаси» номи остида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига;

ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган Хоразм «Лазги»сини «Хоразм рақси – Лазги» номи остида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг