Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Мирзиёев журналистларни касб байрами билан табриклади

Президент Мирзиёев журналистларни касб байрами билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Айни вақтда Ўзбек миллий академик драма театрида ана шу санага бағишланган тантанали маросим бошланди.

ЎзА хабарига кўра, унда вазирлик ва идоралар, жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг