Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

PROlogue халқаро фестивали ниҳоясига етди (фото)

PROlogue халқаро фестивали ниҳоясига етди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида тўрт кун давом этган  «PROlogue—2018» халқаро кино фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Фестивалнинг асосий босқичи 27 - 30 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.Унда турли давлатларнинг 8 та тўлиқ метражли ҳамда 14 та қисқа метражли филмлари иштирок этди. Фестивалда АҚШ, Туркия, Россия, Жанубий Корея, Полша, Швеция, Фаластин, Эрон, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Босния ва Герцеговина, Перу, Франция ва бошқа мамлакатларнинг картиналари намойиш этилди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг 9 та қисқа метражли филмлари ҳам намойишлари бўлиб ўтди.

Энг яхши филм «Мени ёлғиз қолдирма» (Босния ва Герцеговина, Туркия, 2017, реж. Айда Бегич) филми бош совринга муносиб кўрилди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мазкур фестивал ёпилишидан лавҳалар тайёрлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг