Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти маркази очилади

Қозоғистонда Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти маркази очилади

Қозоғистон Евроосиё миллий университети.

Фото: «Univerlife.kz»

Қозоғистон Республикасида 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан Қозоғистон Евроосиё миллий университети Остона шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев бошчилигидаги делегация аъзолари Остона шаҳрида хизмат сафарида бўлди. Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Республикаси парламенти депутати Фахриддин Қаратаев, Қозоғистон ўзбекларининг «Дўстлик» миллий-маданий маркази раҳбари Икром Ҳошимжонов, Остона шаҳар ўзбек этномаданий маркази раиси Шерзод Пўлатов билан биргаликда ўзбек адабиёти ва маданияти марказини очиш учун таклиф этилган ҳудудларда бўлди.

Муҳокамалардан сўнг марказ учун Қозоғистон Евроосиё миллий университети биноси танланди. Марказ мазкур университетнинг Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти аудиторияси, ЮНЕСКО кафедраси, Қозоғистон халқлари ассамблеяси билан бир қаторда жойлашади. Хабарда айни пайтда ушбу марказни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилаётгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг