Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рассом портрети» 90 миллион долларга сотилди

«Рассом портрети» 90 миллион долларга сотилди

Суратда: «Рассом портрети»

Инглиз рассоми Дэвид Ҳокни мўйқаламига мансуб «Рассом портрети» Нью-Йоркдаги «Christieʼs» кимошди савдосида 90,3 миллион долларга сотилди. Бу ҳозир ҳаёт бўлган рассомлар учун янги жаҳон рекордидир. Санъат асарини ким сотиб олгани маълум қилинмаган.

Илгариги рекорд 2013 йили ўрнатилганди: «Christieʼs» Жефф Кунснинг «Пуфак ит»ини 58,4 миллион долларга сотиб берганди.

Жефф Кунснинг «Пуфак ит»и

«Рассом портрети» поп-арт классикларидан саналмиш Дэвид Ҳокни томонидан 1972 йили Нью-Йорк кўргазмаси учун чизиб берилган. Ўшанда унинг меҳнатига 18 минг доллар тўлашганди. Мана, 46 йил ўтди, асар 5 минг каррадан зиёдроқ (!) қимматлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг