Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекконцерт» директори риёга берилган санъаткорларни қаттиқ танқид қилди (видео)

«Ўзбекконцерт» директори риёга берилган санъаткорларни қаттиқ танқид қилди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 31 май куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишни олиб борган «Ўзбекконцерт» директори Одил Абдуқаҳҳоров санъаткорларнинг жамоатчилик ўртасида ўзини тутиши, айрим хатти-ҳаракатлари билан аҳоли, айниқса, ёшларга нотўғри ўрнак бўлишаётгани, санъат вакиллари ўртасида риёкорлик авж олиб бораётгани хусусида тўхталиб ўтди:

— Ҳозир Ўзбекистонда хоҳлаган жойда хоҳлаган одам намозини ўқиб кетади, бунга барча шарт-шароитлар яратилган. Лекин битта нарсани ўзингиз учун билиб олинг. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шайтон (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) билан суҳбатлашганида, ундан: «Энг оғир ҳолга қайси пайтда тушасан?» деб сўраганида, шайтон: «Аллоҳнинг бандалари ҳеч кимга билдирмасдан, ҳеч кимга кўрсатмасдан намоз ўқиганда мен иситмалайман», — деб айтган экан.

Бизга уят-ку, масжидда 20-100 та одам намоз ўқияпти, санъаткоримиз ўтирибди-да, қолганлар ҳаммасиз ибодат билан банд, биттаси калласини чиқариб, ибодат қилмасдан, бу ёқда фотограф бориб, уни панорама қилиб, фокус қилиб суратга олган. Шу суратни тарқатиб юбораяпти. Уят-ку бу! Нимага кераги бор бу нарсаларнинг? Мана, худога шукур, имконият берилдими, ўзингиз учун ўқинг намозни! Нима қиласизлар кўз-кўз қилиб?! Исломда риё деган нарса бор, риё — амалларини бошқаларга кўз-кўз қилиш. Бу — энг оғир гуноҳлардан бири. Одам қилаётган ишини бошқаларга кўз-кўз қилса бу гуноҳ ҳисобланади. Бу нарсалар қилинса, Аллоҳ учун қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг