Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги энг машҳур мусиқачи ким?

Россиядаги энг машҳур мусиқачи ким?

Фото: «РИА Новости»

«YouTube» Россиядаги энг машҳур мусиқачиларни аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«YouTube» энг машҳур мусиқий хит-парадлар ва уларнинг муаллифларини аниқлади.

«YouTube» рейтинги доимий янгиланиб боради. Егор Крид апрель ойи охири ва май ойи бошидаги натижалар бўйича энг машҳур мусиқачи дея тан олинди. Иккинчи ўрин Элжейга насиб этган бўлса, учинчи ўринга «Время и Стекло» дуэти муносиб кўрилди.

Мусиқий клипларда Филипп Киркоров «Цвет настроения синий» қўшиғи билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўрин «Миллион алых роз» қўшиғи муаллифи Егор Кридга, учинчи ўрин эса рэпер Pharaon(«Одним целым»)га насиб қилган.

Энг яхши композиция номинациясига Егор Криднинг  «Миллион алых роз» қўшиғи лойиқ кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг